Президент Ички ишлар тизимида жорий қилинган видеокамера ва замонавий ускуналар билан танишди.
Кеча, 9 февраль куни Шавкат Мирзиёев жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек, хавфсизликни таъминлашга қаратилган лойиҳалар ва Ички ишлар тизимига синов тариқасида жорий қилинган, қатор имконият ва қулайликларни ўз ичига олган видеокамера ва замонавий ускуналар билан танишди.
Президент жойларга чиқиб, одамлар дардини тинглаш, қидирувдаги шахслар билан ишлаш ҳамда хавфсизликни таъминлашда янги тизимни жорий этиш бўйича аниқ топшириқлар берди.