...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент фармонига мувофиқ иккита янги институт ташкил этилади


09:06, 11.04.2017 Жамият
 6 056

Транспортдаги ички ишлар бошқармаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига ўзгартирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 10 апрель куни “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
 
Ушбу фармонга мувофиқ, қуйидагилар:
 
Тергов бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментига;
 
Шахсий таркиб билан ишлаш хизмати Кадрлар бош бошқармасига;
 
Ташкилий-инспекторлик бошқармаси Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармасига;
 
Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига;
 
Шахсий таркиб бўйича махсус инспекция Ўз хавфсизлиги бошқармасига;
 
Котибият Жисмоний, юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармасига;
 
Алоқа бўлими Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармасига;
 
Транспортдаги ички ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига, тармоқ ички ишлар бошқармалари (бўлимлари, бўлинмалари) транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларига;
 
Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти Ҳарбий-техника институтига;
 
Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби Ёнғин хавфсизлиги институтига;
 
сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларига ўзгартирилади.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ички ишлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар