...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент айтди: Наманганда автомобиль заводи қурилади


19:29, 03.05.2018 Жамият
 8 978

“Ҳозирча, андижонликларга мақтанмай туринглар!”, – Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент йиғилишда вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан бир неча баробар пастлиги, айрим туманларда саноат корхоналари умуман йўқлигини танқид остига олди.
 
Наманганда тадбиркорликни янада ривожлантириш, аҳолига даромад манбалари яратиш, қарийб олтмиш минг иш ўрни яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилганини маълум қилди. Президент Наманганни ривожлантириш ҳақида олийжаноб ғояларни илгари сурар экан, Асакадагидан қолишмайдиган автомобиль заводи қуриш таклифини ўртага ташлади.
 
“Наманганда Марказий Осиёдаги энг йирик автомобиль заводи қурилади. Олдиндан айтишим мумкин бу – Hyundai бўлади. Ҳозирча, андижонликларга мақтанмай туринглар!”, деган Шавкат Мирзиёев.
 
Шунингдек, давлат раҳбари Нориндарёдан унумли фойдаланиш мақсадида 200 дан ортиқ сув ҳавзалари ташкил этиб, уларда ноёб балиқларни парваришлаб, аҳолига етказилса, гўшт арзонлашига сабаб бўлишини таъкидлаган.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Hyundai Наманган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар