...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Андижонга 200 миллиард маблағ ажратилиши учун кўрсатма берди


16:40, 20.05.2018 Жамият
 4 485

Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрининг Султон Жўра маҳалласида қурилган уй-жойларни бориб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрининг Султон Жўра маҳалласида қурилган уй-жойларни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбарининг ўтган йилги ташрифи чоғида белгиланган вазифалар асосида ушбу маҳаллада бешта, Мустақиллик маҳалласида иккита 7 қаватли уй қурилиб, фойдаланишга топширилди.
 
Жорий йилда 14 та шундай турар жой барпо этилаётган эди. Президент Андижонда бу масала долзарб эканини инобатга олиб, шу йилнинг ўзида қўшимча яна бешта 7 қаватли уй қуриш бўйича топшириқ берди.
 
Шу тариқа бу йил Андижон шаҳрида 19 та, яқин йилларда жами 50 та кўп қаватли уй бунёд этилади.
 
Шу ерда Андижон вилоятида амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, коммунал тармоқларни яхшилаш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
 
Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида ичимлик суви тармоқларини ривожлантириш учун 200 миллиард сўм маблағ ажратишга кўрсатма берди.












Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Андижон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар