...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Администрациясида уч киши янги лавозимларга тайинланди


15:32, 17.10.2018 Жамият
 5 857

Ўзбекистон Республикаси Президенти Адлия вазирлиги ходимларини янги лавозимга тайинлаш бўйича фармойиш имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишларига асосан Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унга кўра:
 
Жиззах вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи Беҳзод Рахматиллоевич Болиев Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Аҳолининг ижтимоий қатламлари билан ишлаш шўъбаси мудири лавозимига;
 
Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бош маслаҳатчиси Элдор Алишерович Хасанбаев эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига;
 
Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Бобур Боходирович Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Давлат ҳокимияти республика органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори лавозимларига тайинланди.
 
Маълумот ўрнида, 2017-2018 йилда Адлия вазирлигининг 26 та энг тажрибали ходимлари масъул лавозимларга тайинланган. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясига 16 нафар, Вазирлар Маҳкамасига 8 нафар, Ҳисоб палатасининг масъул раҳбар лавозимларига 2 киши тайинланган.
 
 
 

Теглар:Адлия вазирлиги Президент Администрацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар