...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пойтахтда “қора бозор” курси 8500 сўмга етай деб қолди


19:04, 15.01.2019 Жамият
 5 017

Тошкентда валютафурушлар қўлга олинди.

Тошкентда фуқаро А.М. ва Ж.Қ. олдиндан тил бириктириб, ҳар бир АҚШ долларини 8470 сўмдан ҳисоблаб, 10000 АҚШ долларини 84,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланган.
 
Тезкор тадбир Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган.
 
Бундан ташқари, тадбир давомида фуқаро А.М.дан 15200 АҚШ доллари, фуқаро Ж.Қ.дан 5000 россия рубли ва 200 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, прокуратура ҳузаридаги Департамент ходимлари томонидан Хоразм вилоятида ҳар бир АҚШ долларини 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган валютафурушлар қўлга олинганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура Валютафурушлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар