...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пойтахтда 34 бошпанасиз кишига ётоқ жойи ажратилди


13:07, 13.02.2018 Жамият
 2 917

2018 йил 11 февралдан 12 февраль кунига қадар яшаш жойига эга бўлмаган фуқаролар жойлардаги тиббий муассасаларга жойлаштирилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида яшаш жойига эга бўлмаган фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда.
 
Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайти хабар қилди.
 
11 февралдан 12 февраль кунига қадар 34 нафар яшаш жойига эга бўлмаган фуқаро жойлардаги тиббий муассасаларга жойлаштирилган.  Уларга малакали биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, иссиқ овқат ҳамда ётоқ жойи билан таъминланган.
 
Бу йўналишдаги тадбирлар давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.
Фирдавс БЕК

Теглар:ИИББ тиббий ёрдам ётоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар