
Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган. Улардан 5 нафарининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.
Мамлакатнинг Мастунг туманидаги Дашт посёлкасида йўловчи автобус фургон билан тўқнашиб кетиши оқибатида 14 нафар йўловчи ҳалок бўлган, 30 киши жароҳатланган.
Фожиа Белужистон вилоятининг ғарбида рўй берган. Йўловчи автобуси вилоятнинг маъмурий маркази — Кветта шаҳридан жануби-шарқдаги Сиби ҳудудига келаётганда фургонга урилиб кетган.
Жароҳатланганлар шифохонага ётқизилган. Улардан 5 нафарининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.
Фургонда асосан дам олишга кетаётган ёшлар бўлган, деб хабар қилган маҳаллий ҳокимият вакилларидан бири.
Покистон Бош вазири Шаҳид Ҳақон Аббасий ҳалокат қурбонларининг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди ва воқеадан қайғуда эканлигини маълум қилган.