Аввалроқ Тергов қўмитаси ҳалок бўлган 10 қурбоннинг шахси аниқланганини эълон қилган эди.
Аввалроқ Россия Федерацияси Тергов қўмитаси портлаш оқибатида ҳалок бўлган 10 қурбоннинг шахси аниқланганини эълон қилган эди.
Эндиликда барча қурбонларнинг шахси аниқланди. Сўнгги ҳалок бўлган Невнержицкая Мариянинг шахси аввалдан таслиқланган эди. Энди эса Красикова Юлия Дмитриевна ҳамда Мазанов Дмитрий Александровичнинг ҳам шахси маълум бўлди.
Тергов маълумотларига кўра, портлашни содир этган террорчи Акбаржон Жалиловнинг шахси эса ДНК текшируви натижалари орқали тасдиқланди. Шунингдек, тез орада ота-онаси иштирокида шахсни аниқлаш жараёни ўтказилади. Ҳозирда улар сўроқ қилинмоқда. Тергов қўмитаси Жалилов мулоқот доираси ва алоқаларини синчковлик билан ўрганмоқда. Бундан мақсад – суриштирув ишлари учун аҳамиятга эга бўлган маълумотни қўлга киритишдан иборат.
Терговчилар қурбонларнинг танасини қариндошларига топширмоқда.