...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пенсионерлар диққатига! Солиқчилар олдида тилингиз узунлигини биласизми?


19:12, 10.03.2018 Жамият
 12 401

Ҳукуматнинг 2015 йил 14 апрелдаги қарори асосида пенсияга чиқиш тартиби соддалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси пенсионерларга нисбатан қўлланиладиган солиқ имтиёзлари ҳақида эслатди.
 
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 179-моддасига асосан, юридик шахсдан солиқ даври (йил) мобайнида энг кам иш ҳақининг (ЭКИҲ) олти баравари миқдоригача бўлган қийматдаги, илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдамларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.


 
Солиқ кодексининг 275-моддасига мувофиқ, пенсионерларнинг мулкида бўлган мол-мулкнинг қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди.
 
Бу майдон ўлчами Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги қарорига мувофиқ, 60 квадрат метр қилиб белгиланган. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади.
 
Солиқ кодексининг 290-моддасига асосан ёлғиз пенсионерлар ер солиғидан озод қилинган. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг маълумотномаси, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади.
 
Бундан ташқари, Солиқ кодексининг 311-моддасига мувофиқ:
 
- ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи ҳунармандчилик субъектлари – "Ҳунарманд" уюшмасининг аъзолари якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти бўйича суғурта бадалини тўлашдан озод этилган;
 
- ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти бўйича суғурта бадалини ойига ЭКИҲнинг 50 фоизи миқдорида (86 120 сўм) тўлайди (бошқа шахслар ушбу бадални ойига бир ЭКИҲ кам бўлмаган миқдорда тўлайди);
 
- ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун суғурта бадали ойига ЭКИҲнинг 25 фоизи (43 060 сўм) миқдорида тўланади (бошқа шахслар учун ушбу бадал ойига ЭКИҲнинг 50 фоизи миқдорида тўланади);
 
- ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга ҳамда юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг аъзолари бўлган жисмоний шахслар суғурта бадалини йилига ЭКИҲнинг 2,25 бараваридан (387 540 сўм) кам бўлмаган миқдорда тўлайди (бошқа шахслар ушбу бадални йилига ЭКИҲнинг 4,5 бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайди).
 
Ҳукуматнинг 2015 йил 14 апрелдаги қарори асосида пенсияга чиқиш тартиби соддалаштирилган.
 
Авваллари фуқароларнинг суғуртага тўлаган суммалари ҳақидаги маълумотлар иш берувчи томонидан солиқ органларига яхлит тарзда маълум қилинган бўлса, эндиликда ҳар бир шахснинг даромади, суғурта бадали тўлагани ҳақидаги ҳисоботлар индивидуал тарзда топширилади. Бу пенсияга чиқаётган фуқаролардан иш жойидан, архив идораларидан иш стажи ва иш ҳақи каби маълумотлар талаб қилмасликка асос бўлади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Пенсионер солиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар