...
МЕНЮ
ONLINE TV

Paynet фаолияти тўхтатилмайди


14:54, 07.05.2018 Жамият
 2 970

“Uzpaynet” МЧЖнинг барча мажбуриятлари Акциядорлик тижорат Халқ банки зиммасига ўтказилади.

Куни-кеча ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда Paynet фаолияти тўхтатилади” мазмундаги аҳолини хабарлар тарқалганди.
 
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда имзоланган қарорига кўра, эндиликда “Uzpaynet” МЧЖ фаолияти тўхтатилмай туриб, Халқ банки тизимида Paynet савдо белгиси остида ўз фаолиятини аҳолига янада қулай тартибда давом эттиради. Бу ҳақда Халқ банки Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум қилинишича, қарорда фақат “Uzpaynet” МЧЖнинг мулкчилик шакли ўзгарган ҳолда, унинг барча мажбуриятлари Акциядорлик тижорат Халқ банки зиммасига ўтказилади.
 
Гап шундаки, Халқ банки томонидан Paynet орқали амалга оширилаётган тўлов тизими янада такомиллаштирилиб, янги замонавий хизмат турлари таклиф этиб борилади.
 
“Хусусан, бугунги кунда, Paynet мобил иловаси жорий қилинган бўлиб, аҳолидан кўплаб тўловлар қабул қилиб келинмоқда. Халқ банки юртимизда энг йирик тармоққа эга, яъни республикамизнинг барча ҳудудларини тўлиқ қамраб олган банк ҳисобланиб, ўзининг 200 га яқин филиаллари ва 3 мингдан ортиқ муассасалари орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.
 
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бугунги кунда Paynet шохобчалари орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматларни эндиликда Халқ банки филиаллари, муассасалари ҳамда Paynet шохобчалари орқали янада кенгроқ, қулайроқ тарзда кўрсатиш имконияти яратилади”, дейилади хабарда.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Paynet 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар