...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Paynet”лар “хизмат ҳақи” олиши мумкинми? Ҳуқуқшунос жавоб беради


13:50, 10.04.2018 Жамият
 8 085

Ҳозирда кўпгина вилоятларда ҳам тўловдан ташқари “хизмат ҳақи” ушлаб қолинаётгани айтилмоқда.

Жорий йилнинг март ойи охиридан бошлаб Ўзбекистоннинг турли вилоятлари ва шаҳарлари, хусусан, Тошкент шаҳридаги “Paynet” шохобчалари аҳолидан тўловдан ташқари “хизмат ҳақи” ола бошлагани таъкидланмоқда.
 
Бу ҳол, албатта, кўпчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлаётгани бор гап. Айниқса, ижтимоий тармоқларда бунинг изоҳи билан қизиқаётганлар талайгина.
 
Фуқаролар ўзларининг мобил алоқа воситаларига тўловни амалга оширишда ҳудудларда турлича қўшимча тўловлар қилишига тўғри келмоқда.


 
Хусусан, Тошкент шаҳри мисолида кўриладиган бўлса, Юнусобод ва Яшнобод туманидаги “Paynet” шаҳобчаларининг айримлари тўловдан 200 сўм, “Қўйлиқ” деҳқон бозори атрофидаги шохобчаларда эса 300 сўмдан қўшимча ҳақ олиб қолинаётгани мижозлар томонидан айтилмоқда.
 
“MobInfo.uz” бунинг қанчалик ҳақиқат эканини текшириб кўрган. У ТТЗ массивида жойлашган “Paynet” шохобчалари мижозлардан фоиз олаётганини таъкидлаган. Масалан, 5000 сўм тўлов қилинганида, мижоздан 200 сўм хизмат талаб қилинган.
 
Ушбу ҳолат қонунан шартнома бўйича қандай тартибда белгиланган ёки белгиланмаганини ўрганиш мақсадида “Qalampir.uz” мухбири “UzPaynet” компанияси ҳуқуқшуноси билан боғланди.
 
Компания вакилининг маълум қилишича, “UzPaynet” МЧЖ бошқа хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан, жойлардаги “Paynet” шохобчалари билан шартнома асосида ишлайди.
 
Шартнома бўйича, “Paynet” шохобчалари амалга оширилган ҳар бир тўловдан 2,5 фоизи мазкур хўжалик юритувчи субъект ҳисобига олиб қолинади. Яъни “UzPaynet” МЧЖ “Paynet” шохобчаларига ҳар бир тўлов учун 2,5 фоиз ажратади.
 
Шунингдек, ҳуқуқшунос “Paynet” шохобчалари томонидан ўзбошимчалик билан қўшимча ҳақ миқдори белгиланиши қонунга хилоф эканини таъкидлади.
 
Бундан ташқари, ҳуқуқшунос агар ҳудудлардаги “Paynet” шохобчалари фаолиятида шундай ҳолатлар юз берса, албатта, бу мавжуд шартномага зид эканлиги ва уларга тегишли жазолар мавжудлиги қонунда кўрсатилганини билдириб ўтди.
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги “UzPaynet” шохобчаларининг сони 25 мингдан ошади. Ҳар куни “UzPaynet” орқали бир неча миллион тўловлар амалга оширилади.
Икром Раҳмон

Теглар:Paynet Uzpaynet Хизмат ҳақи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар