Муҳаммад Нуфалнинг 5 минг километр масофани босиб ўтиши кутилмоқда.
Мисрлик Муҳаммад Нуфал терма жамоасини жаҳон чемпионатида қўллаб-қувватлаш учун Россия сари велосипедда йўлга чиқди.
24 ёшли ашаддий мухлис Россияга саёҳатини Миср пойтахти Қоҳирадаги Таҳрир майдонидан бошлади. У Москвага 65 кунда етиб олишни мўлжаллаган. Муҳаммад Нуфалнинг 5 минг километр масофани босиб ўтиши кутилмоқда.
“Янги жойлар ва янги дўстларни орттириш учун ўзимга имконият яратмоқчиман. Агар мусобақани шунчаки кўриш учун борадиган бўлганимда, албатта, Москвага самолётда учардим”, деди Нуфала.
Маълумот учун, Миср терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Россия, Уругвай ва Саудия Арабистон билан баҳс олиб боради.

Акмалхон Эшонхонов