
Улар шифохона ичкарисида инфекциянинг олдини олишга эътиборсизлик билан қараган.
Шу муносабат билан Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Қ.Сайидумаров, унинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Қ.Мамадалиев, ҚВП координатори А.Мискинова, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири Д.Деҳқонова, шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири Т.Тожибоев, жарроҳлик бўлими мудири М.Юнусов, тез тиббий ёрдам мудири Н.Мамадалиева, терапия бўлими мудири М.Тешабоевалар ўз лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иштирокида ўтказилган Ҳайъат йиғилишида Тошкент шаҳар И.Иргашев номли 4-сон клиник шифохонаси устидан келиб тушган шикоят сабаб шифохона бош шифокори С.Алимов, шифохонанинг бош ҳамшираси Ш.Алимова, травматология бўлими мудири Т.Тоғаев ва травматология бўлими ҳамшираси М.Толипова ўз лавозимидан озод этилган эди.