Тошкент шаҳар ҳокими томонидан "Пахтакор" футбол клуби раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.
Клуб Матбуот хизматининг хабар беришича, "Пахтакор" футбол клуби вице-президенти этиб Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти Шодиев Бобур тайинланди.
Клуб бош директори лавозимига эса Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Умид Аҳмаджонов тайинланди.
Маълумот учун, айни дамда жамоа Олий лига мусобақа жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.