...
МЕНЮ
ONLINE TV

Париждаги терактларга алоқадорликда гумон қилинаётган Салоҳ Абдусалом Франция ҳукуматига топширилди


15:33, 27.04.2016 Олам
 2 369

Салоҳ март ойида бўлган Брюсселдаги терактлардан сўнг қўлга олинган эди.

2015 йилнинг 13 ноябрида бўлган Париждаги терактларни амалга оширишда гумон қилинаётган Салоҳ Абдусалом Бельгиядан Францияга экстрадиция қилинди. Бу “The Independent" хабар берди.
 
“19 март куни ҳибсга олиш учун берилган ордер  бўйича, Салоҳ Абдусалом Франция ҳукуматига топширилди”, дейилади француз прокуратураси баёнотида.
 
Хабарда айтилишича,  Салоҳ Францияга маҳаллий вақт билан 09:05да (Тошкент вақти билан 12:05) етиб келган. У бир кун ичида суд ҳайъати ҳузурида бўлади.
 
Салоҳ жорий йилнинг март ойида Брусселдаги портлашлардан сўнг қўлга олинган эди. 
 
Салоҳ Абдусалом билан бирга яна бир қатор кишилар Париж терактларига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Улар орасида Салоҳнинг укаси Браҳим ҳам бор. 
 
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 13 ноябрида Франция пойтахти Парижнинг ўнга яқин нуқталарида амалга оширилган теракт натижасида 200 га яқин парижликлар ҳамда саёҳатчилар ҳалок бўлган эди. Терракт айнан бир вақтда шаҳарнинг турли жойларида тинч аҳолига ўқ узиш билан бошланган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Салоҳ Абдусалом Бельгия Париж Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!