...
МЕНЮ
ONLINE TV

Парижда сув тошқини: Лувр хавф остида


10:01, 27.01.2018 Олам
 2 379

Луврнинг Ислом маданияти ёдгорликлари жойлашган пастки қавати якшанба кунига қадар ёпиб қўйилади.

Париждаги Сена дарёси ёмғир миқдорининг ҳаддан ошиқ ёғиши оқибатида ўзанидан тошиб кетган. Бу ҳақда “SKYnews” нашри хабар бермоқда.


 
Сена дарёси сешанба, 23 январь куни ёққан ёмғирлар натижасида кескин тарзда ўзанидан тошиб кетган. Жума, 26 январь куни эса дарё Парижнинг шарқидаги Аустерлиц кўпригидан 5.6 метр (18 фут) баландликка қадар  кўтарилди. Натижада, Париждаги ер ости йўллари, айрим кўчалар ва айниқса, Лувр тарихий музейининг қуйи қавати тошқиндан ҳимояланиш учун ёпиб қўйилди.


 
“Meteo France” нашри берган маълумотларга кўра, ёмғир Францияда бу йилги кўрсаткичлардан 2 баравар кўп ёғмоқда. Ҳафта охирида эса дарё ўзанидан 6 метр баландликка кўтарилиши тахмин қилинмоқда.


 
Париждаги сув тошқинлари натижасида 395 киши эвакуация қилинди. Луврнинг Ислом маданияти ёдгорликлари жойлашган пастки қавати якшанба кунига қадар ёпиб қўйилади.


 
Бундай тошқинлар Парижда икки йил муқаддам содир бўлган ва ўшанда Луврдан 3500 та санъат асарини кўчиришга мажбур бўлган эди.
 
Бу воқеаларга муносабат билдирган Лувр расмийлари бундан олдинги сув тошқинларидан кейин ўз хизматчиларини бундай вазиятларга тайёр туришга ўқитишгани ва амалий машғулотлар ўтказганини таъкидлаган.
 
Лувр музейи бугунги кунда дунёдаги энг ноёб ва қимматли санъат асарларига эга биринчи рақамли музей ҳисобланади. Музей расмийлари эса ҳалигача экспонатларни бошқа ҳудудга кўчириш режасида йўқ.
Икром Раҳмон

Теглар:Париж тошқин Лувр 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!