...
МЕНЮ
ONLINE TV

Парижда полицияга ҳужум уюштирилди


16:40, 18.03.2017 Олам
 2 234

Орли аэропортида ҳарбийларга ҳужум уюштирган шахс аввалига полиция ходимини отиб ўлдирган.

18 март куни Париж шаҳрида 1 соат ичида иккита кўнгилсиз воқеа юз берди. Шаҳарнинг шимолий қисмида номаълум автомобиль эгаси полицияга қарата ўқ узди.
 
Хабарларга кўра, текширув учун полиция ходими автомобилни тўхтатган. Ҳайдовчи аввалига ҳужжатларни кўрсатган, шундан сўнг полициячига қарата ўқ узиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Орадан бир соатдан ортиқ вақт ўтиб, Орли аэропортида ҳам босқинчилик ҳаракати амалга оширилди. Ҳар икки воқеа бир-бири билан боғлиқ, деб хабар бермоқда “BFM TV” телеканали.
 
Маълумотларга кўра, полицияга ўқ узган автомобиль ҳайдовчиси бошқа машинани олиб қочган, кейинчалик бу автомобиль Орли аэропортининг тураргоҳидан топилган. Бундан ташқари, машина ичида қонга беланган футболка ва ҳужжатлар бўлган.
 
Орли аэропортида эса номаълум шахс ҳарбий аскарларга ҳужум қилиб, улардан бирининг қуролини олишга уринган. Шундан сўнг ҳарбийлар унга ўқ узишга мажбур бўлишган ва натижада босқинчилик уюштирган шахс вафот этган.
 
Аэропортда тезкор эвакуация ҳаракатлари амалга оширилди. Барча авиарейслар парвози бекор қилинди.
 
Гувоҳлардан бирининг айтишича, номаълум шахс Тель-Авивга учадиган рейсда навбатда турган. Кейин унинг кутилмаганда қилган ҳаракатидан сўнг 3-4 марта ўқ овози эшитилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қуролли ҳужум Париж Орли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!