...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суриядаги уруш: 6 йил, 5 миллион қочоқ, 400 000 қурбон


16:07, 18.03.2017 Олам
 3 905

БМТ Болалар агентлиги берган хабарга кўра, ўтган йили ушбу мамлакатда ўлдирилган болаларнинг сони рекорд даражага етган.

Сурияда фуқаролар уруши бошланганига 6 йил бўлди. БМТ Болалар агентлиги берган хабарга кўра, ўтган йили ушбу мамлакатда ўлдирилган болаларнинг сони рекорд даражага етган. Уларнинг учдан бир қисмини мактаб ёшидагилар ташкил қилади.
 
"Евроньюс" манбасининг қайд этишича, Суриядаги уруш оқибатида 400 000 нафарга яқин одам қурбон бўлган. Уруш бошланишидан олдин мамлакат аҳолиси сони 22 миллион эди. Бугунги кунда уларнинг ярми уйларини ташлаб кетган, 13 миллион нафари ёрдамга муҳтож, 5 миллионга яқини қўшни давлатларга қочган. Туркияда эса 2.7 миллион суриялик қочоқ қўним топган. Юз минглаб қочоқлар Ливан ва Иорданияда дарбадар юрибди. 800 000 нафарга яқин муҳожир Европадан бошпана топган.
 
Қочоқларнинг учдан тўрт қисмини аёллар ва болалар ташкил этади. Лекин Суриядан кетолмаган фуқаролар ҳам бор, уларнинг аксарияти кексалар ва ёш болалардир.
 
2016 йил суриялик болалар учун жуда ёмон келди. 650 нафарга яқин бола ҳалок бўлди. Кўпчилиги урушга жалб қилинган бўлса, бошқалари турли касалликлар туфайли вафот этди.
 
300дан ортиқ шифохоналар эса ҳужумга учраб, вайронага айланди. Уруш балоси Сурияда ҳамон ҳукмронлик қилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Сурия Уруш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!