...
МЕНЮ
ONLINE TV

Париж шаҳрида яна теракт содир бўлди


09:31, 21.04.2017 Олам
 2 726

Полициячиларга қарата ўқ узган жиноятчи Бельгиядан Францияга поезд орқали келган.

Кеча, 20 апрель куни Париж шаҳрининг Елисей майдонида отишма содир бўлди. Оқибатда 1 нафар полициячи вафот этди. Яна бир нафари яраланди. Полиция бу ҳодисани теракт, деб баҳолади.
 
Франция телеканалларида хабар берлишича, отишма содир этган шахс 39 ёшли киши бўлиб, у аввал ҳам шундай жиноят қилган.
 
Мазкур ҳодисадан сўнг, Германия канцлери Ангела Меркель, Италия бош вазири Паоло Жентилони Франция халқига ҳамдардлик билдиришди. Президентликка номзод Франсуа Фийон эса сайлов кампанияси ташвиқотларини тўхтатиб қўйди.
 
Кейинчалик терактни ИШИД вакиллари амалга оширганликларини тан олишди.
 
Воқеа юз берган ҳудудда полиция назорати кучайтирилди.
 
Сўнгги хабарларга қараганда, полициячиларга қарата ўқ узган жиноятчи Бельгиядан Францияга поезд орқали келган. У экстремист сифатида полициячиларнинг қидирувдаги жиноятчилар рўйхатида бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Париж Отишма Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!