Идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, таълим муассасалари аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказилади.
Ушбу қарорга мувофиқ, таълим ва ўқитиш сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатиш мақсадида Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари қуйидагича белгиланди:
- таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
- идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарорини қабул қилади.