Директорнинг профессионал таълим ишлари бўйича ўринбосари Фотима Алимова ўз жойида қолган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизматидан “Qalampir.uz” сайтига хабар беришларича, кеча, 5 июнь куни директор билан бирга унинг ўринбосарлари ҳам ишдан олинган. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Ҳилола Бўрихўжаева ҳамда маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Вазира Ҳасанова ҳам ўз вазифаларидан озод этилган.
Директорнинг профессионал таълим ишлари бўйича ўринбосари Фотима Алимова ўз жойида қолган.
Эслатиб ўтамиз, П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимов жорий йилнинг 3 май куни ўз курсдошлари томонидан калтакланиб, 5 марта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказгач, жорий йилнинг 1 июнь куни оламдан ўтган эди.