Фуқаронинг уйига очиқ қолган эшиги орқали кириб, меҳмонхонадаги пулларни ўғирлаб кетган.
ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, номаълум шахс Учқўрғон туман, Олмазор кўчасида яшовчи А.Ю.нинг уйига очиқ қолган эшиги орқали кириб, меҳмонхонасидаги пулларини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни А.Ю.нинг ўғли содир этганлиги аниқланган.