Республиканинг айрим ҳудудларида 7 июнь куни шамол тезлиги 15-20 м/с тезликка етади.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +20...+22, кундузи +36...+38 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +33...+38 даража бўлади. Ҳаво очиқ бўлади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +35...+40 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво кечаси +22...+27, кундузи +36...+41 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/с тезликдан 15-20 м/с тезликка етиши кутилади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +38...+43 даража бўлиб, 7-12 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даража бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/с тезликка етиши мумкин.