Ёзги трансферлар даври регламент бўйича Ўзбекистонда 4 ҳафтадан ошмайди.
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ёзги трансферлар ойнаси 18 июнь – 15 июль саналари оралиғида бўлишини маълум қилади. Трансферлар ойнаси очилиш ва ёпилиш саналарига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади. Pepsi Суперлига ҳамда Про-лига иштирокчи жамоалари мазкур давр оралиғида ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олиш имкониятига эга бўлади.
Ўзбекистонда ёзги трансферлар даври регламентда белгилангани каби, 4 ҳафтадан ошмайдиган муддатда, яъни 18 июнь - 15 июль саналари оралиғида бўлиши ФИФА томонидан тасдиқланган.