Яқин кунларда Европа қитъасида қишки трансферлар мавсуми бошланади.
Топ жамоаларда ўйнайдиган топ футболчилар ҳам жамоасини ўзгартиришни истайдилар. Ишонмайсизми, унда қуйидагиларни ўқиб ўзингиз гувоҳ бўлинг.
Икер Касильяс, “Порту”
Мавсум бошиданоқ Икер асосий жамоадаги ўз ўрнини йўқотди. Ундан ташқари, “Порту” бош мураббийи Сержу Койсенсау билан орасидан “ола мушук ўтди”. Ҳозирча бу жанжал тугамади.
Агарда ҳақиқатга тик қарасак, Касильяс – 36 ёшли тажрибали посбон, маоши юқори, бироқ захирада.
Сўнгги миш-мишларга кўра, унга “Ньюкасл” ва “Ливерпуль” томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Ундан ташқари, MLS лигасидаги жамоалардан таклифлар бор. “Чикаго Файр” – улардан бири.
Давид Луис, “Челси”
Яна бир жанжал ва захира ўриндиғи. Бироқ, Давидда бу бироз жиддийроқ. Конте ҳимоячини машғулотлардан четлатиш ниятида ҳам бўлган.
Англия Матбуоти хабарига кўра, ҳолатга Роман Абрамович ҳам аралашган. Жанжалдан кейин Давид фақатгина икки марта захирадан майдонга тушди.
Бир марта ўриндиқда қолиб кетди. АПЛда у октябрдан бери майдонда кўринмаяпти. Тўғри, унинг тиззасидан жароҳати борлиги айтилаётганди.
Конте эса, Луиснинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб бермасдан: “Трансфер ойнаси очилгунча яна бир неча ўйинлар бор. Ҳозирча ҳеч қандай янгиликлар йўқ”, деган.
Бразилияликни “Реал” ва “Барселона” каби клублар трансфер қилишга ҳаракат қилмоқда...
Хавьер Маскерано, “Барселона”
Маскерано Каталонияга етти йиллик умрини бағишлади. У бу давр мобайнида клубга содиқ эканлигини исботлади, шунингдек, мухлисларнинг катта хурматига сазовор бўлди.
Сўнгги ҳафтада унинг бошқа клублар билан музокаралар олиб бораётани ҳақида маълумотлар кўпайди.
Ниҳоят, Sport Mundo Deportivo нашри, аргентиналик текинга бошқа жамоага кетмоқчи эканлигини маълум қилди.
Олдинроқ ўзи ҳам “Барселона”да оғир дамлари ўтаётганини айтган эди, кейинроқ кетиш тараддудига тушиб қолди.
Каталония Матбуоти хабарига кўра, “Барселона”дагилар футболчини қўйиб юборишга тайёр эмас. Унга янги шартнома таклиф этишни режалаштиришмоқда.
Гейнрих Мхитарян ва Жоау Мариу, “МЮ” ва “Интер”
“Ҳар бир футболчининг ўз нархи бор. Агарда футболчи жамоасида бахтли бўлмаса, унга яхши маблағ таклиф этган клуб чиқса, футболчини ушлаб ўтиришнинг фойдаси йўқ”, - дейди Мхитарянни сотиб юборишга тайёр Моуриньо.
Клубдагилар эса мураббийга керак бўлмаган футболчини ушлаб ўтирмоқчи эмас. Имкони бўлса, арманистонлик футболчи бошқа клубга ижарага берилиши ҳам мумкин.
Италиянинг Corriere Dello Sport нашри хабарига кўра, унинг “Интер”га ўтиш эхтимоли жуда юқори.
“Нерадзурри”лар таркибида Европа чемпиони Жоау Мариу майдонга тушмаяпти. У Моуриньонинг ҳимоявий ўйинларига жуда мос тушади.
Стивен Н’Зонзи, “Севилья”
Яна бир юлдуз хаттоки, жамоаси билан машғулот ҳам ўтказмаяпти. Бундан бир ҳафта олдин Н`Зонзи: “Менинг “Севилья” билан шартномам декабрда тугайди. Энди бу клуб билан муносабатларни узаман”, деганди.
Аслини олганда, унинг шартномаси 2020 йилга қадар давом этади. У жанжалга боришни истамаяпти: “Яшириб ўтирмайман, барча иш Мончининг кетишига боғлиқ.
Бунинг тезроқ бўлишини истайман. Раҳбариятнинг алмашинувидан кейин, бир неча муаммолар борлиги кўриниб қолди”.
Буни клуб президенти ҳам тасдиқлади: “Н`Зонзи Эдуардо Бериццонинг қарорига кўра, ўйинларга қўйилмаяпти. Айни дамда у Англияда ва ўзига янги жамоа изламоқда.
Стивеннинг “Арсенал” ёки “Эвертон”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳам бор.
Хавьер Пасторе, “ПСЖ”
Аргентиналик ўйинчи, кўп сонли жароҳатлардан тузалди, ҳаттоки, Франция чемпионатининг бир неча ўйинларида майдонга тушишга ҳам улгурди. Бироқ у барибир ротация учун мўлжалланган ва захирада қолиши янгилик эмас.
Айни вақтда “Атлетико”, “Севилья”, “Рома”, “Интер” каби клублар унинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Унинг агенти Марсело Симоньян буни яширмади: “Лучано Спаллетти –Италиядаги энг яхши мураббий. Унинг “Интер”га ўтиши жамоага ғалабалар келтиради” – деди Пасторе. Бироқ, барча муаммо – футболчининг трансфер нархида.
Хатем Бен-Арфа, “ПСЖ”
Бен-Арфа ПСЖ билан судлашмоқда. Унинг адвокати Жан-Жак Бертран судда клуб шартнома бандларини бузганини, футболчи жамоа билан машғулот қилмаётганини таъкидлади.
Тўппа тўғри, Хатем бир неча ойдан бери ўйинларда кўринмаяпти. Унаи Эмери эса Бен-Арфа билан трансфер борасида сухбат бўлганини тасдиқлади.
Айни дамда асосий вазифа “қаерга” эмас, “тезроқ жамоадан кетиш”. Хатем сўнгги марта “ПСЖ” таркибида апрель ойида майдонга тушган.
Алексис Санчес ва Месут Ўзил, “Арсенал”
Қачонки гап “Арсенал” ҳақида кетар экан, ҳар бир воқеага тайёр бўлишимиз керак. Бироқ ҳозирда ҳолат анча оддийлашиб қолган.
Кузда Арсен Венгер икки асосий юлдуз - Месут Ўзил ва Алексис Санчес билан шартномани узайтириш борасида гаплашиб олмади.
Бироқ олдинроқ у: “Ишонаман, иккиси ҳам жамоада қолади”, - деганди.
Ёзги трансферлар ойнаси вақтида чилилик футболчи билан “Манчестер Сити” шартнома имзоламоқчи бўлганди.
Қишда “МЮ” Ўзилни сотиб олиши мумкин. Хозирча, бу борада тузукроқ нашрдан аниқ маълумотлар берилмаган.
Qalampir.uz’ қишги трансферлар мавсумидаги воқеалари ривожини сизга етказиб туришда астойдил хизмат қилади.
Зеро, сиз буни биздан ҳам кўпроқ истайсиз!