Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ўтказилди.
Маълумотларга кўра, ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга қонуний эга бўлиш мақсадида “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ҳамда мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида Ҳукумат қарори қабул қилинган.
Ҳозирги кунда мазкур умумдавлат акцияси доирасида 11 206 та шахс ўзига қарашли бўлган ўзбошимчалик билан қурилган уйига қонуний эгалик қилиш ҳуқуқи берилди.
Бевосита Адлия вазирлиги томонидан 9 ой ичида 212 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилди ва норма ижодкорлиги кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан роппа-роса 2 мартага ошди.
Хусусан, 45 та қонун, 44 та Президент ҳужжатлари, 83 та Ҳукумат қарорлари ва 40 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди.