Жамоалар бугунги кунга қадар 14 учрашувда тўқнаш келишган экан.
ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи сўнги, 10-турида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея футболчиларига қарши баҳс олиб боради.
ЖЧ йўлланмаси ҳал бўладиган мазкур учрашув олдидан ЎФФ Матбуот хизмати жамоалар ўртасидаги ўйинлар статистикаси, йўқотишлар ва учрашув расмийлари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Ўзаро учрашувлар
Жамоалар бугунги кунга қадар 14 учрашувда тўқнаш келишган. Ўзбекистон термаси атиги 1 марта, 1994 йилги Осиё ўйинлари ярим финалида кореяликларни мағлубиятга (1:0) учратишга муваффақ бўлганди. Ўшанда жамоалар биринчи бор бир-бирларига рўбаро келишганди.
Жанубий Корея термаси 14 учрашувдан 10 тасида зафар қучган бўлса, 3 ўйинда дуранг қайд этилган. Қуйида жамоалар ўртасидаги охирги 5 ўйинда қайд этилган натижалар билан танишинг.
11.09.2012 Ўзбекистон–Жанубий Корея 2:2 | ЖЧ–2014 саралаши
11.06.2013 Жанубий Корея–Ўзбекистон 1:0 | ЖЧ–2014 саралаши
22.01.2015 Жанубий Корея–Ўзбекистон 2:0 | Осиё Кубоги–2015, чорак финал
27.03.2015 Жанубий Корея–Ўзбекистон 1:1 | Ўртоқлик ўйини
15.11.2016 Жанубий Корея–Ўзбекистон 2:1 | ЖЧ–2018 саралаши
Жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳсда Жанубий Корея ЖЧ–2018 саралаши доирасида ўз майдонида Ўзбекистонни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратгади.
Йўқотишлар
Ўзбекистон терма жамоаси сафида сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги боис Марат Бикмаев майдонга тушолмайди.
Жанубий Корея термаси сафида эса катта эҳтимол билан “Суонси” ярим ҳимоячиси Ки Сон Ён майдонга туша олмайди. 28 ёшли футболчи жароҳатидан бутунлай тикланиб улгурмаган.
Учрашув расмийлари
Сингапурлик Муҳаммад Тақи ал-Жаафари бин Жаҳари учрашув бош ҳаками бўлиб ишлайди.
Гуруҳдаги вазият
ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 9-туридан кейин ЖЧга йўлланма олган Эрон ҳисобида 21 очко мавжуд. Иккинчи поғонада бораётган Жанубий Корея ҳисобида 14 очко бор. Сурия 12 очко ва +1 кўрсаткич билан учинчи ўридан жой олди. Ўзбекистон термаси 12 очко ва -1 тўплар нисбати билан 4-ўринда бормоқда. Гуруҳда 5–6 ўринларни мос равишда Хитой (9 очко) ва Қатар (7 очко) эгаллаган.
Юқорида таъкидланганидек, саралаш босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон термаси ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилади. Қатар ўз уйида Хитойга қарши баҳс олиб борса, Сурия Теҳронда Эрон билан куч синашади. Барча ўйинлар бир вақтда бошланиши ҳақида аввалроқ хабар бергандик.
Маълумот ўрнила, Ўзбекистон–Жанубий Корея учрашуви бугун, 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида маҳаллий вақт билан соат 20:00 да бошланади.
ЖЧ–2018 саралаши
“А” гуруҳи, 10-тур
20:00 Ўзбекистон–Жанубий Корея
20:00 Қатар–Хитой
20:00 Эрон–Сурия

Акмалхон Эшонхонов