Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйин 5 сентябрь куни Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.
Сингапурлик Муҳаммад Тақи ал-Жаафари бин Жаҳари учрашув бош ҳаками бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Тзу Лианг Ли ва Мин Киат Ронни Ко ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Ху Чуан Фу бажаради.
Ҳакамлар назоратчиси этиб баҳрайнлик Жасим Муҳаммад Маҳмуд Абдулкарим тайинланди. Учрашув комиссари – Салмон Муҳаммад Намшан (Саудия Арабистони).
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйин 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жанубий Корея терма жамоасига қарши учрашув олдидан Хитой термаси билан 31 август куни Ухань шаҳридаги “Wuhan Sports Center” майдонида куч синашади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.