...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 15 миллиард долларга яқинлашди


20:05, 27.06.2018 Жамият
 9 892

Марказий банк давлат ва хусусий қарзлар миқдори ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил I чоракда мамлакатнинг барча ташқи қарзи 14,5 миллиард доллардан 14,7 миллиард долларга етгани ҳақида хабар берди. Ташқи қарз давлат ва хусусий қарзлардан иборат.
 
Асосий қарз давлат ҳисобига тўғри келган ва курсдаги ўзгаришлар билан 329 миллион долларни ташкил қилган. Давлат қарзининг қолган қисми 7,6 миллиард доллардан 7,9 миллиард долларга етган.
 
Хусусий ташқи қарзлар бўйича мажбуриятлар банк секторида (70 миллион доллар) ва нобанк молия муассасаларида (3 миллион доллар) кузатувда бўлган.
 
Хўжалик субъектларининг хусусий ташқи қарзлари миқдори қарздорлик ва фоизлар тўланиши ҳисобига 222 миллион долларга камайган. Натижада хусусий ташқи қарз 6,3 миллиарддан 6 миллиардга тушган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк Ташқи қарз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар