...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг Қирғизистонда мактаб қуришига доир Битим кучга кирди


20:50, 27.12.2017 Жамият
 2 241

Битимга кўра, Ўзбекистон томони маблағи ҳисобидан 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ва уни Қирғизистон томонига мулк сифатида беғараз топшириш керак.

Жорий йилнинг 28 июль куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги Битим имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Битимга кўра, Ўзбекистон томони маблағи ҳисобидан 630 ўринли умумтаълим мактабини қуриш ва уни Қирғизистон томонига мулк сифатида беғараз топшириш керак. 
 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги Битим кеча, 26 декабрда кучга кирди.
 
Сооранбай Жээнбеков Ўзбекистонга ташрифи олдидан “Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида 2017 йил 28 июлда Бишкек шаҳрида имзоланган, Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида умумтаълим мактабини қуриш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди

Теглар:Ўш Ўзбекистон-Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар