...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги йилни эмас, Наврўзни қарши оламиз шекилли?!


20:35, 27.12.2017 Бу қизиқ
 6 888

Энг юқори ҳарорат жанубий ҳудудларда қайд этилиши кутилмоқда.

Аслида қиш фасли изғирин ҳавосию, пахтадек оппоқ қори билан ёқимли ҳамда завқли. Тушкунлик кайфиятини берувчи совуқ ҳарорат вақтида қор ёғиши бироз бўлса-да дилларни қувонтиради. Айниқса, ёш болалар учун бу жуда қувончли.
 
Янги йил байрами қишнинг илк ойи якунланишида қарши олинади. Сўнгги уч йилда Ўзбекистоннинг жуда кўп ҳудудларида Янги йил қорсиз қарши олиняпти. Бу йилги ҳарорат эса баъзиларни хафа қилса, айримларни қувонтиради.
 
31 декабрь куни Ўзбекистон бўйлаб қор ёғмайди, аксинча, қуёш ўз нурларини ҳадя этади. Ҳарорат ҳам қишга хос бўлмаган тарзда юқори бўлиши кутилмоқда.
 
Хусусан, Тошкент шаҳрида ҳарорат +9 даражагача кўтарилади.
 
Нукус шаҳрида ҳарорат ўртача +3 даража илиқ бўлади. Қўшни Урганч шаҳрида эса +6 даражагача кўтарилади.
 
Фарғона водийсида ҳарорат ўртача +7...+8 даража илиқ атрофида бўлади.
 
Сирдарё, Бухоро, Жиззах вилоятларида ҳарорат +10 даражадан ошади.
 
Самарқандда ҳарорат ўртача +13 даража, Навоий шаҳрида +14 даража илиқ бўлади.
 
Энг юқори ҳарорат жанубий ҳудудларда қайд этилиши кутилмоқда. 31 декабрь куни Қашқадарёда ҳарорат +15 даражагача, Сурхондарёда +16 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!