...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вокзалга бомба ўрнатилгани хабар қилинди


20:19, 27.12.2017 Олам
 11 974

Зудлик билан вокзал ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилиб, 150 фуқаро эвакуация қилинди.

Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги эски темир йўл вокзалида портловчи қурилма ўрнатилгани ҳақидаги хабар тезда интернет бўйлаб тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокасига сабаб бўлди.

Хабарларга қараганда, шу йил 26 декабрдан 27 декабрга ўтар кечаси расмий “112” ишонч рақамига эски темир йўл вокзалида бомба борлиги ҳақида нохуш хабар келиб тушган.

Зудлик билан вокзал ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилиб, 150 фуқаро эвакуация қилинди. Текширув чоғида портловчи қурилма ўрнатилгани аниқланмаган.

Ҳозирда ёлғон хабар тарқатишда гумон қилиниб, муқаддам судланган 64 ёшли шахс қўлга олинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, айни пайт вокзал фаолияти одатдаги тартибда давом этмоқда. Фуқароларнинг тинчлигини бузган шахсга нисбатан эса албатта қонуний жазо қўлланилади.
Достонбек Раҳматуллаев

Теглар:Қозоғистон Вокзал Бомба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!