2018 йилда Ўзбекистон Тожикистонга 126 миллион кубометр табий газ етказиб беради.
Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг “Ўзтрансгаз” АЖ ва Тожикистоннинг “Тожиктрансгаз” АЖ компаниялари раҳбарлари ўзаро шартномаларни тасдиқлаган.
Маълум бўлишича, 2018 йилда Ўзбекистон Тожикистонга умумий қиймати 15,1 миллион АҚШ доллар бўлган тахминан 126 миллон кубометр табиий газ экспорт қилади.
Таъкидланишича, ушбу экспорт бўйича Ўзбекистон Тожикистонга ҳар 1000 кубометр табиий газни 120 АҚШ долларида сотиши белгиланган.
Айтиш жоизки, ушбу нарх жаҳон бозори нархидан ики баробар паст саналади. Чунки ҳозирда 1000 кубометр табиий газнинг жаҳон бозоридаги нархи 227 АҚШ доллар ҳисобланади.
Шартномага кўра, агар Тожикистон тарафдан газга эҳтиёж сезилган тақдирда қўшимча газ етказиб бериш ҳам таъкидланган.
Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг октябрь ойида “Ўзтрансгаз” АЖ ва “Тожиктрансгаз” АЖ ўртасида табиий газ экспорти бўйича махлахатлашувлар бўлиб ўтган.