Жаҳонгир Ғаниев Ўзбекистоннинг Испаниядаги Муваққат ишлар вакили лавозимида ишлаган.
Жаҳонгир Ғаниев Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жаҳонгир Ғаниев бунга қадар ушбу элчихона маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Испаниядаги Муваққат ишлар вакили лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунлар давомида ТИВ тизимида қатор лавозим тайинловлари амалга ошириляпти. Ҳозиргача Австрия ва Италиядаги элчилари, ЕХҲТдаги вакили ўзгарди.