...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси тайинланди


17:07, 28.07.2017 Жамият
 2 515

Бахтиёр Саидов Ўзбекистоннинг ХХРдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

Бугун, 28 июль куни Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси тайинланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
 
Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. Бахтиёр Саидов бундан аввал “Ўзбекенгилсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари - бош менежери лавозимида ишлаган, дейилади расмий хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой алоқалари яқин вақтларда янада яқинлашиб бормоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11-15 май кунлари Хитойда ташрифи давомида Хитой ва Ўзбекистон орасида энергетика, нефтни қайта ишлаш, электростанцияларни замонавийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, транспорт коммуникациялари ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар имзоланган.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Хитой Элчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар