...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Журналистлардан бири сенаторнинг бошига ноутбукини тушириб юборди


17:00, 28.07.2017 Олам
 3 321

Журналистнинг айтишича, ноутбук унинг қўлидан тасодифан тушиб кетган.

Американинг `Independent Journal Review` нашри мухбири Хэйли Берд республикачи-сенатор Тим Скоттнинг ноутбукини тушириб юборди. Бу ҳақдаги видео `Frankthorp`нинг `Twitter` саҳифасига жойлаштирилди. Ноутбук балкондан тўғри Скоттнинг орқа тарафига келиб тушган. Кутилмаган ҳолатдан сенатор ҳайрон қолган, ҳаттоки қўрқиб кетган.
 
Видео `Obamacare` лойиҳасини бекор қилиш тўғрисида дебат жараёнида тасвирга олинган.
 
Журналистнинг айтишича, ноутбук унинг қўлидан тасодифан тушиб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан эса мухбир Берд зудлик билан сенатордан узр сўраб, сиёсатчилардан буни ҳужум сифатида баҳоламасликларини илтимос қилди.
 
`Obamacare` лойиҳаси 2010 йилда АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама томонидан амалга оширилган. Бу лойиҳа натижасида суғурта қилинмаган 25 миллиондан ортиқ фуқаро тиббий хизмат билан таъминланиш имконига эга бўлган.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Америка Барак Обама сенатор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!