Саудия Арабистонига сафарга кетган ўзбекистонликлар Мадина шаҳридаги 3 кунлик зиёратдан сўнг Макка шаҳрига етиб бордилар.
Хабарда айтилишича, зиёратчилар Макка шаҳрида “Харам масжиди”дан 550 метр узоқликдаги қулай ва шинам “Аброж ал-Меридиан” меҳмонхонасига жойлашган.
Ошпазлар томонидан зиёратчиларга ифторлик таомлари тортилганидан сўнг гуруҳ раҳбарлари бошчилигида Умра ибодатини адо этганлар.
Ҳозирда Макка шаҳрида 436 нафар зиёратчи, 2 та ишчи гуруҳ аъзоси, 1 нафар ошпаз, 2 нафар шифокор иш олиб бомоқда.