...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик ёш полвонлар Осиёда тенгсиз деб топилди


14:04, 14.08.2017 Спорт
 1 957

Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа медаллар ҳисоби бўйича Эрондан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.

“IKA” ва Осиё–Океания Кураш Конфедерацияси тақвим режасига асосан жорий йилнинг 9-13 август кунлари Эрон Ислом Республикасининг Божнурд шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
 
Осиё қитъасининг 20 га яқин давлатларидан келган ёш курашчилар анжуманида Ўзбекистон шарафини Олим Равшанов мураббийлиги остидаги 5 нафар иқтидорли полвонлар ҳимоя қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Кураш Федерацияси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Қизғин кечган баҳслардан сўнг ўзбекистонлик спортчилардан Эркин Қозоқов 66 кг, Маддиёр Эркинов 73 кг, Сухроб Эгамбердиев +100 кг вазн тоифаларида қитъада тенгсиз деб топилди. 81 кг вазнда гиламга чиққан Бунёд Турсунов финалда мезбонлар вакилига имкониятни бой бериб кумуш медалга муносиб кўрилди.
 
Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа медаллар ҳисоби бўйича Эрон (3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза) давлатидан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.
 
Ўзбекистонлик курашчилар бугун, 14 август куни соат 01-00 да Тошкент аэропортида кутиб олинди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Кураш Эрон ўзбекистонлик полвонлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!