...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик Умра зиёратчилари Макка шаҳрига етиб келдилар


12:27, 30.06.2016 Жамият
 4 834

Ҳозирда ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳридаги 3 кунлик зиёратларидан сўнг асосий Умра ибодатини бажариш учун Макка шаҳрига етиб келдилар.

Аввалроқ, Ўзбекистонлик зиёратчилар Умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизматининг хабар беришича, ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳридаги 3 кунлик зиёратларидан сўнг асосий Умра ибодатини бажариш учун Макка шаҳрига етиб келдилар.

Маккада улар қулай, масжиддан атиги 800 метр масофадаги “Аброж ал-Кисва” меҳмонхонасига жойлашиб ифторлик қилиб, хордиқ чиқаргандан сўнг Ҳарам масжидига бориб Умра ибодатини бажариб келишди.

Ҳозирда умра зиёратига олиб борилиши режалаштирилган жами 660 да зиёд ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина ва Макка шаҳарларида соғу саломат зиёрат ва дуолар қилишмоқда.
Ўғилой Сайсултонова

Теглар:Умра Ҳаж Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони Макка Мадина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар