...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик талабалар учун электрон дарс жадвали дастури яратилди


11:29, 28.09.2016 Жамият
 3 767

“iStudent” деб ном олган дастурдан маъруза матнларини кўчириб олиш ҳам мумкин.

Ўзбекистонлик дастурчи Исмоил Зайнутдинов “iStudent” дастурини ишлаб чиқди.  Ушбу мобил илова талабаларга дарс жадвалини смартфон ва планшетлар орқали электрон тарзда кўришга имкон бериш билан,  уларнинг вақтини тежайди ва қоғоз сарфини камайтиради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.  
 
“iStudent” дастури таълим муассасалари учун мўлжалланган бўлиб, дастур олий ўқув юртининг барча эълон,  реклама ва шунга ўхшаш бошқа янгиликлардан хабардор қилишни,  олий ўқув юртида бўлиб ўтган байрамлар, конференциялар ва бошқа тадбирларнинг видео ва фотолавҳаларини кўришни, фанларнинг маъруза матнлари,  керакли ва қизиқарли китоблар, қолаверса, маълумотларнинг электрон юклаб олиш ва фойдаланишни ўз ичига олади.

Теглар:Интеллектуал мулк агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар