Қозоғистон иқтисодий рақобатбардошлик бўйича дунё рейтингида 11 ўринга пастлаб кетди.
МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон Озарбайжон ва Россиядан сўнг, 3 ўринни эгаллаган. 138та мамлакат ичида Озарбайжон 37-ўринда, Россия эса ўтган йилги 45-ўрин кўрсаткичини янгилаб, 43-ўринга кўтарилиб олди.
Бутунжаҳон иқтисодий рақобатбардошлилик рейтингида Грузия 59-ўрин, Тожикистон 77-ўрин, Арманистон 79-ўрин, Украина 85-ўрин, Молдавия 100-ўрин, Қирғизистон 111-ўрин кўрсаткичига эга.
Нефть савдоси билан боғлиқ йўқотишлари сабаб Қозоғистон иқтисодиётида пасайиш кузатилган, дейилади хабарда.
Рейтингдаги кучли ўнталик қуйидаги давлатлардан ташкил топган: Швейцария, Сингапур, АҚШ, Нидерландия, Германия, Швеция, Буюк Британия, Япония, Гонконг, Финляндия.
Маълумот учун, мамлакатимиз рўйхатда қайд этилмаган.