Андижонлик киши автомобилини қаровсиз қолдиргани заҳот ўғриларнинг назарига тушган.
Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Б. Раҳимов кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида қаровсиз қолдирган. Шу сабаб автомобиль олиб қочиб кетилгани маълум бўлган.
Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Фарғона вилояти Данғара туманида тўхтатилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи 21 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.