...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик стюардессалар халқаро танлов ғолибига айланишди


11:12, 29.05.2018 Жамият
 3 130

15-16 май куни Москвада Sky Service–2018 конкурси бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон хаво йуллари” стюардессалари 15-16 май куни Москвада ўтказилган халқаро танловда икки номинация бўйича ғолиб деб топилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон хаво йуллари” Матбуот хизмати “Qalampir.uz” интернет-нашрига хабар берди.
 
Sky Service–2018 профессионаллар конкурсида ўзбекистонлик стюардессалар “Йил жамоаси” ва “Йилнинг энг яхши стюардессаси” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритди.






 
ўтган йилги танловда олтин медал соҳиби бўлган Эльвина Кайбулаева раҳбарлигидаги гуруҳ таркибида таркибида стюардессалар – Дилноза Абдуллаева ва Наталья Ким, уларнинг биргадирлари Роднова Вилена ва Рано Бабабекова иштирок этди.
 
Маълумот учун, Sky Service ҳаво транспорти соҳасида хизмат кўрсатувчи профессионалларнинг нуфузли форуми бўлиб, бу сафар унда Россия ва хориждан келган 40 дан ортиқ авиакомпаниялар, 50 дан ортиқ овқат тайёрлаш ва бошқа хизматларга ихтисослашган корхоналар қатнашган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон хаво йуллари стюардесса Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар