...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик спортчи Осиё чемпионига айланди


20:31, 21.07.2018 Спорт
 2 380

Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда ўзбекистонлик спортчилар ҳам муваффақиятли иштирок этишда давом этмоқда.
 
Бунгача вакилларимиз юнон-рум ва аёллар кураши бўйича медаллар қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик. Бугун, 21 июль куни мусобақа доирасида эркин кураш бўйича баҳслар бўлиб ўтди.
 
-57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ғуломжон Абдуллаев Қирғизистон ва Хитой вакилларини мағлуб этиб, финалга йўл олди. Ҳал қилувчи жангда эса у ҳиндистонлик Навин Навинга қарши гиламга чиқди ва рақибини мағлуб этиб, олтин медаль соҳибига айланди.
 
Шунингдек, -79 кг вазн тоифасидаги Муҳаммадрасул Раҳимов бронза медали учун жангда Жанубий Корея вакили Донгмин Шинни мағлуб этиб, совриндорлар қаторидан жой олди.
 
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача ўзбекистонлик спортчилардан юнон-рум кураши баҳсларида Темурмирзо Мамажонов (олтин), Камол Қўзиев (кумуш), Маҳмуд Баҳшиллоев (бронза), Тўрабек Тиркашев (бронза), аёллар курашида эса Набира Есенбаева (кумуш) ва Баҳтигул Балтаниязова (бронза) совриндорлар қаторидан жой олгандилар.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Спорт курашлари Нью-Деҳли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!