Бу пайтда автобусдаги йўловчиларнинг кўпчилиги ўриндиқларда ухлашаётгани ва шу туфайли ёнғиндан жабр кўришгани эҳтимоли мавжуд.
Маълум бўлишича, автобус қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган юк машинасига бориб урилгандан сўнг бакдаги бензин кучли ёнғин бошланишига сабаб бўлган. Бу пайтда автобусдаги йўловчилар ўриндиқларда ухлашаётган эди ва шу туфайли ёнғин бўлаётганини сезишмаган.
“Тахминан соат 05:45 (04:15 Тошкент вақти билан)да 22 киши шифохонага олиб келинди. Жабрланганларнинг юзлари ва баданлари таниб бўлмас ҳолатда эди”, дейди шифохона ходимларидан бири.
Маҳаллий полициянинг тасдиқлашича, ёнғин ўчириш хизмати ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб келган, лекин ёнғин кучлилиги сабаб уни ўчиришда қийинчиликларга учрашган. Ҳозирда ЙТҲ қандай содир бўлгани ҳақида дастлабки маълумотлар ўрганилмоқда.
Маълумотларга кўра, автобус Нью-Деҳлидан Гонда шаҳри томон йўлга чиққан.