Ҳиндистонда спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.
Эътиборлиси, мусобақада ўзбекистонлик ёш полвонлар ҳам иштирок этмоқда.
Кеча мусобақада юнон-рум кураши бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Унда тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи совринли ўринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
-97кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Темурмирзо Мамажонов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди.
-63кг вазн тоифасидаги полвон Камол Қўзиев эса финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Маҳмуд Баҳшиллоев (-67кг) ва Тўрабек Тиркашев (-60кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Маълумот ўрнида, ушбу мусобақа 22 июлга қадар давом этади.