...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик икки қори Туркиядаги Қуръон мусобақасида иштирок этади


13:11, 19.05.2018 Жамият
 2 038

Эртага, 20 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида VI Халқаро Қуръони карим мусобақаси ўз фаолиятини бошлайди.

Ўзбекистонлик икки нафар қорилар – Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта махсус ислом билим юрти 4-босқич талабаси Абдужалилов Сирожиддин қори ва Хидирбоев Хусанхон қори Туркияда бўлиб ўтадиган Қуръон мусобақасида иштирок этадилар. Улар ҳифз ва мужаввид йўналишида ўз иқтидорларини кўрсатадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Эртага, 20 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида VI Халқаро Қуръони карим мусобақаси ўз фаолиятини бошлайди.
 
Мазкур мусобақа 20-30 май кунлари ўтказилиб, қуйидаги 2 йўналишда бўлиб ўтади:
 
1. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиш.
 
2. Қуръони каримни тажвид қоидалари билан тиловат қилиб бериш.
 
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Насибулло қори Пирхонов 19-20 май кунлари Россия Федерациясининг Саратов шаҳрида ўтказилаётган I Евросиё Қуръони карим тиловати халқаро мусобақасида иштирок этиш учун Саратовга кетган эди. 

Теглар:Туркия Қурълн мусобақаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар