...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик Хуршид Бозоров ЙТҲ сабаб АҚШда вафот этди


10:49, 08.02.2016 Олам
 10 501

Маълумотларга қараганда, Хуршид Бозоровнинг жасади 11 февраль куни Тошкентга олиб келинади.

5 февраль, жума куни эрталаб соат 05:10 да Виржиния штатида содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонлик Хуршид Бозоров оламдан ўтди. Бу ҳақда “Whsv.com” нашри хабар қилмоқда.

Виржиниянинг I-81 шимолий йўлида Volvo юк ташувчи автомобилини бошқариб келаётган юртдошимиз номаълум сабабларга кўра йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, йўл четидаги тўсиққа урилган. Зарб натижасида бир неча тонналик юк ташувчи  машина ағдарилиб кетган ва йўлнинг ўнг томонига сирғалиб борган. Автоҳалокат оқибатида 30 ёшли Хуршид Бозоров воқеа жойида вафот этди. Тахминларга кўра, ҳайдовчи юк машинасини бошқариб кетаётган маҳал ухлаб қолган. 

Йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг барча йўллар ёпиб қўйилганди. Жума куни соат 8:55 да ён атрофдаги йўллар автомобиллар қатнови учун бирма-бир очилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Хуршид Бозоров эндигина 30 ёшни қарши олганди. Оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси эди.

Бугун тонгдан бошлаб ижтимоий тармоқларда Хуршид Бозоровни таниган-танимаган ўзбекистонликлар унинг суратларини саҳифаларига жойлаб, оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришмоқда. Марҳумнинг оила аъзоларига ёрдам қўлини чўзмоқчи бўлган кўнгиллилар учун Хуршид Бозоровнинг турмуш ўртоғи Дилдора Остонованинг номига банк ҳисоб рақами очилган. Маълумотларга қараганда, Хуршид Бозоровнинг жасади 11 февраль куни Тошкентга олиб келинади. 
Умида Якубова

Теглар:ЙТҲ Нью-Йорк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!