Майлайзияда сув тошқинлари давом этмоқда. Ҳозиргача мамлакатдаги 5000 аҳоли эвакуация қилинди.
Сўнгги хабарларга кўра, эвакуация қилинганлар фавқулодда вазиятларда аҳолига ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштирилган. Сув тошқинидан кўпроқ азият чеккан Тенгах туманидан 3000 дан ортиқ аҳоли, Алор Гажа туманидан эса 1500 дан ортиқ аҳоли бошпанасиз қолган.